
ИШИД бир қатор мамлакатларда янги терактлар содир этилишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда «Газета.ru»га асосланиб, «Дарё» хабар бермоқда.
Хусусан, ИШИД АҚШ, Россия, Франция, Буюк Британия, Канада, Бельгия ва Австралияда терактлар режалаштирилаётганини билдирди.
Гуруҳ ўз тарафдорларини жамоат тўпланадиган жойлардан четда юришга чақирди, негаки, баёнотда айтилишича, минглаб жангарилар терактлар уюштиришга тайёрланмоқда.
Баёнотда айтилишича, терактлар деярли ҳар куни содир этилади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар