04:58 / 09.06.2017
6 226

Эрон ҳукумати 5 нафар террорчининг исмларини маълум қилди

Эрон ҳукумати 5 нафар террорчининг исмларини маълум қилди
Associated Press агентлиги Эрон махсус хизматига таяниб, 5 нафар террорчининг исмларини маълум қилди. Улар Мосул ва Раққада “Ислом давлати” гуруҳи таркибида жанг қилган бўлиб, исмлари Абу Жиҳод, Гиям, Рамин, Фариддун ва Сариас.

Агентлик хабарига кўра, бу беш жангчи аввал ваҳобийлар экстремистик ташкилотига аъзо бўлган, кейинчалик Эронни ташлаб кетиб, “Ислом давлати” гуруҳига қўшилган.

Айни пайтда теракт натижасида қурбон бўлганлар сони 17 нафарга етди. Жароҳатланганлар эса 40 нафардан ортиқ.

Эслатиб ўтамиз, Мазкур воқеа муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийга ҳамдардлик мактуби йўллаган эди.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон ҳукумати 5 нафар террорчининг исмларини маълум қилди