15:39 / 10.06.2017
5 963

​Россия Давлат думасида ўлим жазосини қайтариш ҳақида таклиф билдирилди

​Россия Давлат думасида ўлим жазосини қайтариш ҳақида таклиф билдирилди
Россия давлат думасининг хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раҳбари Василий Пескарев террорчиларга нисбатан ўлим жазосини қўллаш таклифи билан чиқди, деб ёзмоқда “Даракчи” нашри.

Депутатнинг фикрича, Европа ҳам террорчиларга нисбатан ўлим жазосини қўллаш тўғрилигини англаб етмоқда.

“Менинг фикримча, эртами, кечми бундай шахсларга нисбатан кескин чоралар кўриш пайти келганлигини ҳамма тушунади. Вақти келиб, Европа ҳам терроризм туфайли жазо муддатини ўтаётганларга нисбатан шундай ҳукм чиқаради”, деб ўз фикрига изоҳ берди Пискарев.

У терактлар туфайли яқинларини йўқотган инсонлар билан суҳбатлашгандан кейин шундай қарорга келганлигини маълум қилди. Пискарев мазкур ташаббусни экспертлар, шу жумладан адвокатлар билан муҳокама қилишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 1997 йилда Россия Европа Иттифоқига киргани боис, мамлакатда ўлим жазоси бекор қилинган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ​Россия Давлат думасида ўлим жазосини қайтариш ҳақида таклиф билдирилди