10:04 / 11.06.2017
6 272

Меркель «Трамп девори»ни танқид қилди

Меркель «Трамп девори»ни танқид қилди
АҚШ ва Мексика ўртасида девор қурилиши иммиграция билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилмайди. Бу ҳақда Мехикога ташрифи вақтида Германия канцлери Ангела Меркель айтиб ўтди, деб ёзади Дарё нашр.

Меркелнинг айтишича, тарих миграция муаммоларини давлат ўз қўшнилари билан яхши муносабатда бўлгандагина ҳал қилишга муваффақ бўлинганини кўрсатган.

"Аёнки, аввал одамлар ўз она ерларини ташлаб кетишлари сабабларини ҳал қилиш керак, бу эса девор қурилиши ва изоляция муаммони ҳал қилмаслигини англатади", деб айтди Меркель.

Меркель ноқонуний миграцияни тўхтатишнинг ечими ночор ҳудудларда турмуш тарзини яхшилаш ҳисобланишини таъкидлаб ўтди.

Меркель 2015 йилдан бошлаб ярим миллиондан кўпроқ муҳожирни қабул қилгани учун Германияда танқид қилиб турилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Меркель «Трамп девори»ни танқид қилди