Нью-Йоркда Колумбия университети олимлари ўлим келтирадиган коронавирусли инфекцияларнинг асосий манбаси кўршапалаклар эканлигини аниқлади. Бу ҳақда «Nature журнали»га таяниб «Дарё» хабар беради.
Коронавируслар оғир ўткир респиратор синдром (SАRS) чақирувчи вируслар оиласидир. 2002 йилда Хитойда авж олиб, 27 та мамлакатга тарқалган SАRS 774 кишини ҳаётдан олиб кетган эди. 2012 йилда Саудия Арабистонида коронавирус инфекцияси эпидемияси давомида 640 киши ҳалок бўлган.
Тадқиқотчилар Африка, Осиё, Жанубий ва Марказий Американинг 20 та мамлакатида 12 мингдан ортиқ кўршапалак, 3,4 минг кемирувчи ва 3,5 мингта маймунни ўрганиб чиқди. Бу ҳудудларда вируснинг ёввойи ҳайвонлардан одамларга ўтиш хавфи жуда юқори.
Олимлар томонидан тутиб олинган кўршапалакларнинг ўн фоизга яқини коронавирус ташувчиси эканлиги аниқланди. Бошқа ҳайвонларда бу кўрсаткич 0,2 фоизни ташкил этди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин