
Американинг Сан-Франциско шаҳрида жойлашган UPS компанияси бўлинмасида ишловчи ходим ўз ҳамкасбларини отиб ўлдирди. Жимми Лэм исмли шахс уюштирган отишма сабаб 4 киши ҳаётдан кўз юмди. Мазкур воқеадан сўнг у ўзини-ўзи ўлдирган. Бу ҳақда “Abc7” телеканали га таяниб “Qalampir.uz” хабар берди.
Сан-Франциско полицияси вакиллари Жимми Лэм якка ҳолда ҳаракат қилганини ва бўлиб ўтган воқеа терроризмга алоқадор эмаслигини таъкидлашди. Улар берган маълумотларга қараганда, отишма оқибатида яна 2 киши яраланган. Улар шифохонага етказилган.
Касаба уюшмаси вакили Жозеф Силиа шу йилнинг март ойида Жимми Лэм шикоят билан уларга мурожаат қилганини айтди. Лэм белгиланган даражадан ортиқча ишлаётганидан арз қилиб, уни бу ишдан озод этишларини сўраган. Юз берган воқеа ҳам айнан шу сабаб билан содир бўлган бўлиши мумкин. айни вақтда полиция суриштирув ишларини олиб бормоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар