15 июнь куни Венесуэла президенти Николас Мадуро 4 вазирнинг истеъфосини қабул қилди. Бундан кўзланган мақсад уларга таъсис мажлислари учун ўтказиладиган сайловларда иштирок этишларига имкон беришдир. Бу ҳақда «РИА Новости»га таниб «Кун.уз» хабар берди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, пенитенциар тизими ишлари бўйича вазир, коммуналар ишлари бўйича вазир, маданият вазири, ҳинду халқлари ишлари бўйича вазир лавозимини тарк этган. Ушбу вазирликларга янги раҳбарлар ҳам тайинланган. Қайд этилишича, уларнинг барчаси аёллардир.
Венесуэла миллий сайлов кенгаши раҳбари Тибисай Лусенанинг маълум қилишича, 30 июль куни миллий таъсис кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Кенгаш конституцияни ислоҳ қилиш билан шуғулланади. Ҳужжат лойиҳаси умуммиллий референдумга киритилади. Президент Мадуронинг бу ташаббуси оммавий норозиликлар ва мухолифатнинг жиддий танқидларини келтириб чиқарди. Улар буни давлат тўнтаришига уриниш деб баҳолашмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин