
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита B-1B товушдан тез ҳаракатланувчи бомбардимончиси Жанубий Кореядаги машқларда иштирок этмоқда. Улар ўз бортида ядро қуролини ҳам олиб юриш имкониятига эга, деб хабар берди Kun.uz нашри «Рёнхап» агентлиги хабарига иқтибос келтирган ҳолда.
Таъкидланишича, Сеул томондан машқларда F-15K қирувчилари қатнашади.
«B-1B иккита бомбардимончиси бугун Корея ярим оролига етиб келди ва бизнинг F-15K қирувчиларимиз билан қўшма машқларда иштирок этмоқда», - дейилади хабарда.
Агентлик маълумотига кўра, Америка самолётлари Канвондо вилоятидаги Пхильсон полигонида машғулотлар давомида бомбалар ташлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар