АҚШ президенти Дональд Трамп Украина президенти Пётр Порошенко билан 20 июнда Оқ уйда учрашди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Украиналик дипломатларнинг айтишича, учрашув 20 дақиқадан кўпроқ давом этган. Учрашувда, шунингдек, Украинанинг АҚШдаги элчиси Валерий Чалий, Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин, АҚШнинг Украинадаги элчиси Мила Йованович, АҚШ вице-президенти Майкл Пенс иштирок этган.
Хорижий ОАВнинг маълум қилишича, учрашув тўлиқ форматли бўлмаганига, Порошенко қизил гиламсиз кутиб олинганига қарамасдан, унга "Россияга қарши санкциялар кенгайтирилиши тарзидаги совға" ҳозирланди.
Трамп Порошенко билан учрашиш у учун шарафлигини ва Украина билан муносабатларда "сезиларли тараққиётга эришилганини" қайд қилиб ўтган.
Порошенко кейинроқ Трамп билан бўлиб ўтган музокараларни "тўлақонли ва батафсил" деб атади. "Дональд Трамп билан тўлақонли, жуда батафсил учрашув бўлиб ўтди", деб айтган Порошенко. У "АҚШ томондан қатъий қўллаб-қувватлов олганини" таъкидлаб ўтган.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин