Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг Москвага қилган давлат ташрифи якунлари бўйича томонлар Қирғизистоннинг Россия олдидаги қарзидан кечиш масаласи бўйича келишиб олишди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Сешанба куни Кремлда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар якунида давлат раҳбарлари иштирокида саккизта ҳужжат имзоланди. Ҳар икки давлатнинг молия вазирлари 2012 йил 20 сентябрда тақдим этилган кредит бўйича Қирғизистоннинг Россия олдидаги қарздорлигини тартибга солиш бўйича ҳукуматлараро битимнинг далолатномасини имзолашди, деб хабар беради РБК.
“Қирғистон томонидан қарздан кечиш борасида мурожаат бўлди, биз ҳамкорларимизга пешвоз чиқдик ва бугун 240 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги қарздан кечиш ҳақида далолатнома имзоланди”, — дея тушунтирган РБКга Россия молия вазири Антон Силуанов. Вазирнинг сўзларига кўра, битим давлат думаси томонидан ратификация қилингач, кучга киради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин