08:05 / 21.06.2017
5 107

БМТ: жаҳонда қочқинлар сони рекорд кўрсаткич – 65,6 миллион кишига етди

БМТ: жаҳонда қочқинлар сони рекорд кўрсаткич – 65,6 миллион кишига етди
БМТ маълумотларига қараганда, 2016 йил якунларига кўра, жаҳонда қочқинлар, бошпана сўровчилар ва ички кўчиб юрувчи шахслар сони рекорд кўрсаткичга – 65 миллион 600 минг кишига етди. Бу 2015 йилга нисбатан 300 минг кишига кўпдир.

БМТ экспертларининг таъкидлашларича, ўтган йили ҳар дақиқада ўртача 20 киши ўз уйини тарк этган. Яъни, ҳар уч сонияда бир киши уйини тарк этмоқда.

Қочқинларнинг кўпчилиги – беш ярим миллион киши Суриядан келмоқда. Бундан ташқари ҳисобот тузувчилар Жанубий Судандаги кескинликка ҳам эътибор қаратишди. Давом этаётган ҳарбий можаролар туфайли ўтган йили бу мамлакатни 800 минг киши тарк этган.

Яқинда БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича муассасасининг раҳбари Филиппо Гранди жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилиб, кўчирилган қочқинларни жойлаштириш учун ажратиладиган жойларни 13 баробар кўпайтиришга чақирган эди. Унинг айтишича, бугунги кунда бир миллиондан ортиқ кишини жойлаштириш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ: жаҳонда қочқинлар сони рекорд кўрсаткич – 65,6 миллион кишига етди