Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ижтимоий таъминот тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Ушбу ҳужжат республика бюджетидан тўланадиган пенсиялар миқдорини босқичма-босқич оширишни кўзда тутади. Умумий пенсиялар миқдори жорий йил бошида 9 фоизга ошгани ҳисобга олинган ҳолда 11 фоизга ошади. Базавий пенсия миқдори 13 фоизга ошади. Натижада пенсиялар миқдори 2017 йил 1 июлдан 2016 йилгига нисбатан 20 фоизгача ошиши таъминланади. Ушбу ошириш 2 млн дан кўпроқ кишини қамраб олади.
Юқоридаги ўзгаришлар билан минимал пенсия миқдори (базавий пенсия ҳисобга олинган ҳолда) 2016 йилдаги 37789 тангадан 45711 тангага ошади. Пенсиянинг ўртача миқдори 55154 тангадан 66721 тангага оширилади.
Бола туғилганлиги муносабати билан тўланадиган давлат нафақаси миқдори 2017 йил 1 январдан 7 фоизга оширилган, 1 июлдан эса яна 20 фоизга оширилади. Натижада бу нафақа 2017 йилда 2016 йилга нисбатан 27 фоизга ошади.
2016 йилда биринчи, иккинчи ва учинчи фарзанд туғилгани учун тўланган давлат нафақаси 66621 тангани ташкил қилганди, энди унинг миқдори 1 июлдан 86222 тангани ташкил қилади. Тўртинчи ва ундан кўпроқ фарзанд туғилишига бериладиган давлат нафақаси 111035 тангани ташкил қилган, 1 июлдан унинг қиймати 142947 тангага тенг бўлади.
Қонун билан иш берувчи мажбурий тўлайдиган пенсия бадалларини жорий қилиш муддати 2018 йилдан 2020 йилга кўчирилиши кўзда тутилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди