Онаси ўлдиришга уринган 12 ёшли бола сунъий комага туширилди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида онаси томонидан оғир тажовузга учраган 12 ёшли бола сунъий комага туширилди. Унинг аҳволи оғир экани хабар қилинмоқда.
Тергов маълумотларига кўра, аёл аввал ўғлининг томоғига кучли сирка кислотасини қуйган ва юзига ҳам ушбу моддани сепган. Кейин эса болани кўлга чўктиришга уринган.

Бироқ бола қирғоққа чиқиб олишга ва йўловчилардан ёрдам сўрашга муваффақ бўлган. Улар тез ёрдам чақирган, шундан сўнг у шифохонага олиб кетилган.
11 октябрь куни суд аёлни қотилликка суиқасд қилишда гумонланиб, икки ойга ҳибсга олган. Маълум қилинишича, боланинг имконияти чекланган. Оилада яна икки нафар қиз ҳам тарбияланади.






























Изоҳлар 0
…