Ҳиндистонда депутатнинг қизининг дабдабали тўйи катта шов-шувга сабаб бўлди

Дунё2 дақиқа ўқиш5
Ҳиндистонда депутатнинг қизининг дабдабали тўйи катта шов-шувга сабаб бўлди

Ҳиндистоннинг Биҳар штатида маҳаллий депутат Анант Сингҳнинг қизи Шиванги Сингҳнинг дабдабали тўйи мамлакатда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бир неча кун давом этган тантаналарга юз минглаб одамлар ташриф буюрган, тўй учун юзлаб ошпазлар жалб этилиб, меҳмонларга 150 дан ортиқ турдаги таом тортилган. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Тўй маросими чоршанба куни Патна шаҳридан қарийб 65 километр узоқликдаги Надава қишлоғида бўлиб ўтди. Унда штат парламенти спикери, маҳаллий ва миллий даражадаги сиёсатчилар ҳамда бошқа кўплаб меҳмонлар қатнашди. ОАВ маълумотларига кўра, маросимга тахминан 500 минг киши келган. Меҳмонларни қабул қилиш учун қишлоқда олтита вертолёт қўниш майдончаси ҳам тайёрланган.

Тўй дастуридаги асосий томошалардан бири 52 та от иштирокида ўтказилиши режалаштирилган пойга бўлган. Бироқ томошабинлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетгани сабабли мусобақа қолдирилган. Анант Сингҳ пойга ғолибига қимматбаҳо автомобиль, иккинчи ва учинчи ўрин соҳибларига эса мотоцикл ҳамда скутер берилишини эълон қилган.

Qora ko'zoynakli va mo'ylovli kishi qo'lini ko'tarib, mikrofonlar oldida jilmaymoqda.

Келин Шиванги Деҳли университети битирувчиси бўлиб, маросимга Land Cruiser автомобилида келган. Унинг турмуш ўртоғи Ришикеш Кумар эса АҚШдаги Georgia State университетида MBA даражасини олган. Куёв 151 та автомобилдан иборат кортеж билан етиб келган. ОАВ хабарларига кўра, унга келин томони 23 миллион рупийлик автомобиль, шунингдек, олтин ва кумуш буюмлар совға қилган.

Тўйга бўлган қизиқиш нафақат унинг дабдабаси, балки келиннинг отаси Анант Сингҳнинг шов-шувли сиёсий фаолияти билан ҳам боғлиқ. У Биҳар штати парламентига Мокама округидан беш марта сайланган ва маҳаллий сиёсатда катта таъсирга эга шахслардан бири сифатида танилган.

Сингҳ сайлов комиссиясига тақдим этган декларациясида рафиқаси билан биргаликдаги мол-мулки 1 миллиард рупийга тенглигини кўрсатган.

To'y libosidagi bir guruh odamlar xonada suratga tushmoqda.

Сиёсатчи 2022 йилда уйидан ноқонуний қурол-яроғ, жумладан, АК-47 автомати топилган иш бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум этилган. Кейинчалик у суд қарори устидан шикоят қилган ва гаров эвазига озодликда қолган. 2025 йилги сайловда яна ғалаба қозониб, парламентга қайтган.

Бундан ташқари, Анант Сингҳ ўтган йилги сайлов даврида содир этилган қотиллик иши бўйича ҳам асосий гумондор сифатида тилга олинган. Ҳиндистон Олий суди унга 1 декабргача таслим бўлиш ҳақида кўрсатма берган.

Биҳар Ҳиндистоннинг энг камбағал штатларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, аҳолининг катта қисми қашшоқлик шароитида яшаётган ҳудудда ўтказилган дабдабали тўй жамоатчилик эътиборини тортди. Сиёсатчининг рақиби Нираж Кумар эса маросим харажатлари қайси маблағлар ҳисобидан қопланганини тегишли идоралар текшириши кераклигини билдирган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Элдор Шомуродов 12-турдаги суперголи тафсилотларини очиқлади (видео)
  2. Фойдали
    1 кг майиз тайёрлаш учун қанча узум керак бўлади ва унинг кунлик меъёри қанча?
  3. Спорт
    Тарихий реванш кутилмоқда: Диёра Келдиёрова ва Ута Абе яна тўқнаш келиши мумкин
  4. Спорт
    «Манчестер Сити»нинг янги оловранг либоси нега АПЛ ўйинларида тақиқланди?
  5. Спорт
    CIES U-23 рейтинги: Ўзбекистон дунёнинг энг кучли 50 та мамлакати қаторидан жой олди
  6. Саломатлик
    Болаларга ҳафтасига икки марта балиқ бериш тавсия қилинди
  7. Дунё
    Қозоғистонда пора ҳақида хабар берганларга 17,5 миллион тенгегача мукофот берилади
  8. Дунё
    Қозоғистонда илк қор сабаб ҳушидан кетган қизни полициячилар шифохонага олиб борди
  9. Жамият
    Наманганда дўкондан 24 та телефонни ўғирлаган шахс ушланди
  10. Дунё
    Хитойда дунёдаги энг катта муз ва қор шаҳарчаси қурилмоқда