09:32 / 24.06.2017
7 371

Куни кеча Шимолий Корея яна бир ракета моторини синовдан ўтказди

Куни кеча Шимолий Корея яна бир ракета моторини синовдан ўтказди
Охирги марта ракета мотори синовлари 2017 йил мартида амалга оширилганди. Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг гапига кўра, бу ракета мотори янги типдаги ракеталар саноати ривожига муносиб ҳисса бўлиб қўшилади. Аммо Америка тарафи бу гапларга ишонмаяпти.

Шахсан Дональд Трамп айтдики, Шимолий Корея келажакда шу моторлар асосида янги турдаги баллистик ракеталар ишлаб чиқариши мумкин.

Агар сўнгги икки ойга назар ташласак, Шимолий Корея баллистик ракеталар синовлари оралиғини тобора қисқартириб боришди. Мартда эса бирдан тўртта баллистик ракета ҳавога учирилганди. Америка ўз сувости кемаларини денгизга жойлаштиргач, 16 апрелда яна бир баллистик ракета синови ташкил этилди. Бироқ бу синов муваффақиятсиз тугади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Куни кеча Шимолий Корея яна бир ракета моторини синовдан ўтказди