Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий денгиз чегарасини демаркация қилиш келишувини ратификация қилди. Унга кўра Саудия Арабистонига Қизил денгиздаги Тиран ва Санафир ороллари ўтади. Бу ҳақда 24 июнда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Келишув имзолангандан кейин кучга киради.
21 июнда Миср олий конституциявий суди аввал суд томондан оролларнинг топширилиши келишуви бўйича чиқарилган қарорлар бажарилишини "бу келишувнинг қонунийлиги ва конституцияга мувофиқлиги аниқлангунгача" тўхтатганди. Бундан бир ҳафта олдин келишув Миср парламенти томондан ратификация қилинганди.
Жорий йил бошида Миср олий суди оролларнинг берилишини ноқонуний деб топганди.
Томонлар келишувни Саудия Арабистони қиролининг 2016 йил апрелда Мисрга ташрифи вақтида имзолашганди. Қоҳира ўшанда ороллар топширилишини улар аслида Саудия Арабистони қироллигига тегишли эканини, улар фақатгина 1950 йилдан бошлаб саудияликлар илтимоси билан Миср ҳимоясида бўлгани билан тушунтирган. Қоҳиранинг бу қарори кўплаб мисрликларнинг қаршилигига сабаб бўлиб, кўплаб норозилик акцияларини келтириб чиқарганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)