13:33 / 25.06.2017
6 151

Хитойда юз берган кўчки оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди

Хитойда юз берган кўчки оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди
Хитойнинг Сичуань провинциясидаги Синьмо қишлоғида юз берган ер кўчкиси оқибатида камида 118 киши бедарак йўқолган. Расмийлар тақдири айни вақтда номаълум қолаётган кишиларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда.

Ҳозирги вақтда қутқарувчилар расман 24 кишининг ҳалок бўлганини тасдиқлади. Табиий офат юз берган ҳудудда табиий шароитларнинг мураккаблиги қутқарув ишларини қийинлаштирмоқда. Бундан ташқари, қишлоққа олиб борадиган йўлларнинг бир қисми тошлар ва қоялар бўлаклари билан тўсилиб қолган.

Айни вақтда қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Унга 3,2 минг киши ва 150 та техника воситаси жалб қилинган. Фавқулодда штаб вакилларининг айтишича, кўчкилар остидан тирик одамларни топиш эҳтимоли сақланиб қолмоқда.

Кўчки Синмо қишлоғида 24 июнь маҳаллий вақт билан соат 06:00 да юз берган. Уч соатдан кейин худди шу ҳудудда иккинчи кўчки бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда юз берган кўчки оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди