БАА президенти, Абу-Даби амири Ҳалифа бин Зоид Ол Наҳаён 2014 йилда бошидан кечирган инсультдан кейин 25 июнда илк марта омма олдида пайдо бўлди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, БАА раҳбари 2014 йил 24 январда инсультдан кейин шифохонага ётқазилиб, операция қилинганди.
БАА Ахборот агентлигининг маълум қилишича, Ҳалифа бин Зоид Ол Наҳаён Дубай амири ва БАА бош вазири Муҳаммад бин Рашид Ал Мақтум ҳамда Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан амирликлар етакчилари ва олий кенгаш аъзоларини Абу-Дабидаги Ал-Батин саройида Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан қутлаган. Амирлар ва кенгаш аъзолари президентга мустаҳкам соғлиқ, БАА халқи учун тинчлик-фаровонлик тилаб қолишган. Президент шунингдек валиаҳд шаҳзодалар ва амирлар ўринбосарларидан ҳам табрик олган.
Шайҳ Ҳалифа бин Зоид Ол Наҳаён 1948 йил 25 январда туғилган. У отаси Зоид бин Султон Ол Наҳаён вафотидан кейин 2004 йилда БААнинг иккинчи президенти бўлган.
БАА федератив давлат бўлиб, 7 та амирлик: Абу-Даби, Ажман, Дубай, Рас-ал-Ҳайма, Умм-ал- Кайвайн, Ал-Фужайра ва Шаржадан ташкил топган. Уларнинг ҳар бири мутлақ монархия ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди