Ироқ Мудофаа вазирлиги маълум қилдики, ҳукумат кучлари Мўсул шаҳрини ИШИД жангариларидан тўла озод этди.
29 июнь тонгида ироқлик ҳарбийлар шаҳарнинг тарихий қисмидаги Ан-Нурий масжидини эгаллаган, айнан шу ерда 3 йил муқаддам ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий «халифалик» тузилгани ҳақида эълон қилганди.
«Армиянинг махсус топшириқли бўлинмалари Ан-Нурий масжидига кирди»,— дея хабар берган Sky News Arabia телеканали эфирида Мўсулни озод этиш операциясига бошчилик қилаётган генерал Абдул Амир Йаралла.
Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри, мамлакат шимолида жойлашган Мўсул ИШИД томонидан 2014 йил июнида босиб олинганди. Шаҳарни озод этиш учун ҳарбий амалиёт ўтган йилнинг 17 октябрида бошланганди. Шаҳарнинг ғарбий қисми 2017 йил январида эгаллангач, ҳарбий юришда танаффус қилинганди. Амалиёт давомида Ироқ армиясига шиаларнинг ҳарбий бўлинмалари, курд отрядлари ва халқаро аксилтеррор коалиция кучлари ёрдам беришди. Бир неча кун олдин Ироқ армияси вакили Мўсул қамалида ҳал қилувчи якуний босқич бошлангани ҳақида маълум қилганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи