Жуфтлик жарлик узра осилиб турган дастурхон атрофида овқатланди (видео)

Ижтимоий тармоқларда жарлик узра осилиб турган стол атрофида овқатланаётган жуфтлик акс этган видео кенг тарқалди. Ғайриоддий учрашув акс этган кадрлар интернет фойдаланувчиларининг ҳайратига сабаб бўлди.
Видеода қора костюмдаги эркак ва оқ кўйлакдаги аёл сим арқонларга маҳкамланган стол атрофида ўтирганини кўриш мумкин. Дастурхон турли егуликлар ва ичимликлар билан безатилган. Жуфтлик эса баландликда, атрофдаги тоғ ва яшиллик манзараси қаршисида овқатланиб, суҳбатлашмоқда.
Маълум бўлишича, бу каби ғайриоддий учрашув акс этган видео 2024 йил март ойида Instagram’да тарқалган. Бироқ кадрлар айнан қаерда тасвирга олингани ҳақида ишончли маълумот йўқ. Айрим хорижий нашрлар бу ҳолатни махсус ташкил этилган романтик учрашув ёки фотосессия сифатида таърифлаган.
Воқеа жойидаги кузатувчилар эса бўлаётган жараённи ўз мобил телефонларига муҳрлаб олишаётгани тасвирга тушган.
Видео ижтимоий тармоқларда турли фикрларга сабаб бўлди. Кимдир бундай учрашувни романтик ва унутилмас тажриба деб баҳолаган бўлса, бошқалар баландликдаги хавфсизлик масаласига эътибор қаратган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…