
Дастлаб Янги Москвада кучли шамол юк машинасидаги уйлар бунёд этишда ишлатиладиган қуйма бетонни пастга қулатди. Бетон ғилдираб бориб икки кишининг ҳаётига нуқта қўйди. Бири ўша жойда жон берди, иккинчиси «Тез ёрдам» машинасида вафот этди.
Москва яқинида эса 33 ёшли йигит чақмоқ уриши туфайли ёруғ дунёни тарк этди. Янги Москвада ҳам бир эркак чақмоқ уришидан ҳалок бўлди. Уч киши кучли шамол таъсирида дарахтлар қулаши сабабли жиддий жабр кўрди. Уларнинг икки нафари аёл, бири эркак экани ҳақида маълумот берилган.
Москва шаҳридаги серқатнов йўлларнинг бир нечтасини қулаб тушган дарахтлар тўсиб қўйган.
Аэропортларда 60 дан ортиқ йўналишлар бекор қилинди.
Манба: hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар