16 ёшли ҳиндистонлик сунъий интеллект тадбиркори Путин билан селфи тушиб, эътибор марказига айланди (видео)

Ҳиндистонлик 16 ёшли Раул Жон Аджу халқаро миқёсдаги учрашувда Россия президенти Владимир Путин билан юзма-юз кўришиш имконига эга бўлди. Ёш тадбиркор ушбу учрашувдан эсдалик сифатида Путин билан селфи тушиб, эътибор марказига айланди.
Раул сунъий интеллект йўналишида фаолият юритувчи “ThinkCraft” платформасига асос солган. У Россия ва Қозоғистон президентлари иштирокида ташкил этилган, турли мамлакатлардан келган ёш технология ихлосмандлари жамланган тадбирга таклиф этилган.
Учрашувда ёш иштирокчилар сунъий интеллект ёрдамида ишлаб чиқаётган лойиҳалари ва янги технологик ечимларини намойиш қилишган. Улар орасида 16 ёшли ҳиндистонлик тадбиркорнинг ҳам борлиги алоҳида эътиборни тортди.
Раулнинг Россия раҳбари билан тушган сурати интернетда тарқалиб, фойдаланувчилар орасида муҳокамаларга сабаб бўлди.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…