Бибисоранинг онаси қизининг Жавоҳирга муносабати ҳақида гапирди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Қозоғистонлик шахматчи Бибисора Ассаубаева ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоровни қўллаб-қувватлаш мақсадида Германиядаги нуфузли мусобақада иштирок этишдан воз кечди.
- Шахматчининг онаси Лиана Танжарикова қизи Жавоҳир Синдоров билан муносабатларни бошлаганидан сўнг, у барча ишларини ташлаб, Женевага учиб кетганини маълум қилди.
- Ҳозирда Жавоҳир Синдоров Женевада жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши шахмат тожи учун баҳс олиб бормоқда.
Қозоғистонлик шахматчи Бибисора Ассаубаева ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоровни қўллаб-қувватлаш мақсадида Германияда ўтказилаётган нуфузли мусобақада иштирок этишдан бош тортди. Шахматчининг онаси қизининг ҳаётидаги ушбу ўзгаришлар ҳақида гапириб, унинг Жавоҳирга бўлган муносабатига ишора қилди.
Шахмат бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси етакчиси Бибисора Ассаубаеванинг онаси Лиана Танжарикова қизининг сўнгги пайтлардаги ҳаётида юз берган ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, Бибисора ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров билан муносабатларни бошлаганидан кейин бу ўзгаришлар янада яққол намоён бўла бошлаган.
Танжарикова ўзининг Instagram саҳифасида Бибисора ва Жавоҳир иштирокидаги видеони эълон қилиб, унга ўзига хос изоҳ қолдирди.
«У ҳамма нарсани ташлаб, унинг ёнида бўлиш учун Женевага учиб келди», — деб ёзган шахматчининг онаси.
Шунингдек, у қизининг ҳаётидаги ўзгаришларни аввалги ва ҳозирги ҳолатни таққослаш орқали ифодалаб, бу жараёнга ҳазиломуз тарзда муносабат билдирган.
«Илгари мен унинг ғалабалари учун қайғурардим. Энди эса у Женевада Жавоҳирнинг ғалабаси учун қайғуряпти», — дея қайд этган Лиана Танжарикова.
Айни вақтда 20 ёшли ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров Швейцариянинг Женева шаҳрида амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши Жаҳон шахмат тожи учун баҳс олиб бормоқда. Ушбу муҳим беллашув шахмат мухлислари диққат марказида бўлиб турибди.
Бибисора Ассаубаева эса Жавоҳирни шахсан қўллаб-қувватлаш учун Германияда ташкил этилаётган нуфузли WR Women’s Chess Tour 2026 сериясининг гранд-финалида қатнашишдан воз кечган. Шу тариқа, қозоғистонлик шахматчи ўзининг муҳим мусобақаларидан бирида иштирок этиш ўрнига Женевага бориб, ўзбекистонлик гроссмейстернинг ёнида бўлишни маъқул кўрган.
Маълумот учун, WR Women’s Chess Tour — аёллар шахматини ривожлантириш ва уни халқаро миқёсда янада оммалаштиришга қаратилган янги лойиҳа ҳисобланади. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 200 минг АҚШ долларини ташкил этади.
Йил давомида турнирнинг алоҳида босқичлари Токио, Пунта Кана, Мапуту ва Сен-Тропе шаҳарларида бўлиб ўтди. Ҳар бир босқичда дунёнинг етакчи 8 нафар шахматчиси иштирок этиш учун таклиф қилинган. Мусобақалар якунига кўра энг юқори натижани қайд этган икки нафардан спортчи Германиянинг Штутгарт шаҳрида ўтказиладиган ҳал қилувчи финал босқичига йўлланма қўлга киритган эди.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
































Изоҳлар0
…