Эронда эгизак опа-сингиллардан бирига ўлим жазоси берилди

Дунё1 дақиқа ўқиш8
Эронда эгизак опа-сингиллардан бирига ўлим жазоси берилди

Эронда 2026 йил январь ойида ҳукуматга қарши ўтказилган намойишларда иштирок этган 21 ёшли эгизак опа-сингилларга нисбатан оғир жазо тайинланди. Суд қарорига кўра, Таранеҳ Раҳимий осиб ўлдириш жазосига ҳукм қилинган бўлса, унинг эгизак синглиси Ромина 25 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Опа-сингилларнинг қариндошлари маълум қилишича, улар ҳибсда сақланган даврда турли қийноқларга дучор қилинган ва таҳдидлар орқали ўзларига қўйилган айбловларни тан олишга мажбурланган. Қизлар январь ойининг охирида қўлга олинган. Бироқ оила аъзолари уч ойдан ортиқ вақт давомида уларнинг қаерда сақланаётгани ва аҳволи ҳақида ҳеч қандай маълумот ола олмаган. Онаси эса қизлари билан фақат май ойида учрашиш имконига эга бўлган.

Таранеҳ Эрон қонунчилигида «Худога қарши уруш олиб бориш» маъносини англатувчи «моҳаребе» жиноятида айбдор деб топилган. Мазкур жиноят учун мамлакат қонунчилигида энг оғир жазо — ўлим ҳукми назарда тутилган. Суд ҳужжатларида Таранеҳга совуқ қурол билан намойишда иштирок этиш ҳамда бошқа одамларнинг ҳаётига таҳдид солиш каби айбловлар қўйилгани қайд этилган.

Унинг эгизак синглиси Ромина эса ушбу жиноятни содир этишга кўмаклашганликда айбланиб, 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Қизларнинг яқинлари тергов жараёнида уларга нисбатан босим ва таҳдидлар ўтказилганини билдирмоқда. Уларнинг айтишича, терговчилар Таранеҳни иқрорлик кўрсатмаларига имзо чекишга мажбурлаш мақсадида унинг кўз ўнгида синглисини зўрлаш билан таҳдид қилган. Таранеҳнинг ўзи ҳам суд мажлисида тергов давомида берган кўрсатмалари қийноқлар остида олинганини маълум қилган.

Опа-сингилларга нисбатан чиқарилган ҳукм Эронда январь ойидаги ҳукуматга қарши намойишларда иштирок этган фуқароларга нисбатан бошланган таъқиблар доирасидаги ҳолатлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

БМТнинг Эрон бўйича махсус маърузачиси Май Сато тақдим этган маълумотларга кўра, Исфаҳон шаҳридаги бир иш доирасида яна 10 нафар шахс ўлим жазосига ҳукм қилинган. Ҳуқуқ ҳимоячилари намойишларда қатнашган фуқароларга нисбатан қўйилаётган айбловлар сиёсий сабабларга асосланганини таъкидламоқда. Шунингдек, улар оммавий норозилик намойишларидан кейин мамлакатда қатл этиш ҳолатлари сезиларли даражада кўпайганини билдирмоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Шодиёржон Мелиқўзиев Жаҳон кубогини қозоғистонлик рақиби устидан ғалаба билан бошлади
  2. Спорт
    «Мен бу ҳақда ўйламайман»: Синдаров жаҳон тожи учун баҳсдаги босим ҳақида гапирди
  3. Техно
    iPhone 18 серияси: янги нархлар рўйхати
  4. Спорт
    Криштиану Роналду “М” сирига яна бир ишора берди — мухлислар янги тахминни илгари сурмоқда
  5. Спорт
    Бугун Ўзбекистон Суперлигасида чемпион аниқланиши мумкин: «Нефтчи»га дуранг ҳам кифоя
  6. Спорт
    Фабио Каннаваро А Серияда пешқадамлик қилаётган «Лацио» ҳақида фикр билдирди
  7. Спорт
    Бибисоранинг онаси қизининг Жавоҳирга муносабати ҳақида гапирди
  8. Дунё
    16 ёшли ҳиндистонлик сунъий интеллект тадбиркори Путин билан селфи тушиб, эътибор марказига айланди (видео)
  9. Спорт
    «Интер Майами» «Коламбус»га имкониятни бой бериб, MLS плей-оффини тарк этди
  10. Маданият
    “Amaphupho” — қалбларни забт этаётган қўшиқнинг оригинал ижроси (видео)