Криштиану Роналду “М” сирига яна бир ишора берди — мухлислар янги тахминни илгари сурмоқда

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду сўнгги ҳафталарда мухлислар эътиборини тортаётган сирли “М” ишорасига яна бир бор мурожаат қилди. Унинг Instagram саҳифасидаги янги пости эса ушбу белгининг маъноси ҳақидаги тахминларни янада кучайтирди.
Футболчи сўнгги видеоларидан бирида “MAAAAUU” дея ҳайқираётгандек кўринади. У постига ҳам айнан шу сўзни ёзиб қолдирган. Бу эса мухлисларни унинг ортида қандай маъно яширингани ҳақида ўйлашга ундади.
Португал тилида “mau” сўзи “ёмон” деган маънони англатади. Шу сабаб айримлар Роналдунинг бу ишорасини ҳазиломуз огоҳлантириш, яъни “Мен хавфлиман” деган мазмунда талқин қилмоқда.

Аввалроқ эса мухлислар “М” ҳарфи футболчининг гол уриш бўйича навбатдаги маррасига ишора қилиши мумкинлигини тахмин қилишган эди. Уларнинг фикрича, бу белги португал тилидаги “миль” — минг сўзи билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ҳозирча Роналду сирли ишорасининг асл маъносига изоҳ бергани йўқ. Шу боис унинг янги пости ҳам мухлислар орасида турли тахминларга сабаб бўлмоқда.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

































Изоҳлар0
…