Инсонни вайронкорлиги бўйича метеоритга қиёслаш мумкинми? Биз келишимиз билан Ернинг геологик тизими қандай ўзгарди? Энг муҳими, цивилизациямиз қолдиқларини қазиб ўгранадиган узоқ авлодларимиз биз ҳақимизда қандай хулосага келади? Америкалик социобиолог Эдвард Уилсон «Ернинг келажаги. Ҳаёт учун курашаётган сайёрамиз» номли асарида юқоридаги каби саволларга жавоб беришга уринади, деб ёзади «Дарё» нашри.
65 миллион йил аввал Юкатан ярим ороли соҳилига ҳозирги Чиксулуб шаҳарчаси ҳудудидаги 20 километр кенгликка соатига 20 километр тезлик билан ҳаракатланаётган астероид қулади. Сайёра улкан қўнғироқ каби мазкур зарба оқибатида тебраниб кетди. Портлаш оқибатида диаметри 180 километр, чуқурлиги ўн километр бўлган кратер вужудга келди. Унинг кетидан вулқонлар, зилзила, кислотали ёмғирлар ва океаннинг улкан тўлқини вужудга келди. Осмонга кўтарилган кул булутлари фотосинтез жараёнини секинлаштириб юборди ва қуёш ёруғлиги йўлини тўсиб қўйди. Тун узайган даврда катаклизмни бошдан кечирган ўсимлик дунёсининг катта қисми ҳалок бўлди. Ҳалокатли тун қатлами остида ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетди ва сайёрани қиш қамраб олди. Тирик организмларнинг 70 фоизи, жумладан, динозаврларнинг охирги турлари ҳам қирилиб кетди.
Шундай қилиб судралиб юрувчилар даври — мезозой эраси тугаб, сутемизувчилар даври — кайнозой эраси бошланди. Биз кайнозой эрасининг энг олий, эҳтимол охирги асаримиз. Геологлар кайнозой эрасини еттита геологик даврга бўлади. Улардан ҳар бири ўзига хос яшаш муҳити ва уларда тарқалган ўсинлик ва ҳайвонот олами турлари билан характерланади. Янги эра бошланиши палеоцен, ундан кейин эоцен, олигоцен, миоцен ва плиоцен даврлари бир-бирнинг ўрнини эгаллади. Биз яшаётган давр геологлар томонидан голоцен деб номланган. У 11700 йил аввал охирги қитъа музликлари чекина бошлагандан сўнг бошланиб, анча юмшоқ иқлим шароитларини олиб келди. Қисқа давр ичида жуда кўп турлар вужудга келди.
Шунингдек, голоцен даврида Ер юзининг яшаш учун яроқли барча юзаси бўйлаб одамлар жойлаша бошлади. Ҳаётнинг барча уч босқичи вайронкорлик кучи бўйича Чиксулубдаги зарба билан қиёслаш мумкин бўлган янги таҳдидга юзма-юз бўлди. Ўшанда ҳам, ҳозир ҳам биринчи босқични экотизимлар (масалан, маржон қоялар, ўрмон ва дарёлар), иккинчи босқич — экотизимлар тирик қисмини ташкил этувчи турлар (маржон қоялар, эман, балиқлар турлари), учинчиси эса — ҳар бир тирик организмнинг ўзига хос жиҳатларини белгилаб берувчи генлар ташкил қилган.
Геологик вақт нуқтаи назаридан оммавий қирилиб кетиш ўзига хос ҳодиса эмас. Улар бир-биридан кўлами ва суръати билан фарқланиб, ҳаётга унинг бутун тарихи давомида ҳамроҳлик қилади. Умуман олганда, ҳақиқий ҳалокатли ҳодисалар тахминан 100 миллион йилда бир марта юз беради. Биз ана шундай вайронкор жараённинг максимал фаоллиги кузатилган бешта давр ҳақидаги маълумотларга эгамиз. Уларнинг ҳар биридан сўнг Ер ўзини ўнглаб олиши учун тахминан ўн миллион йил керак бўлган.
Кўпчилик муаллифларнинг фикрича, голоцен тугаганлигини қайд этиш ва янги геологик давр бошланганлиги ҳақида эълон қилиш учун Ер етарлича ўзгаришларни бошдан кечирган. Янги давр номланишлари орасида «антропоцен» — инсон даври термини кўпроқ учрайди. Бу номланишнинг ишонарли мантиқий асоси мавжуд.
Буни яққол тасаввур қилиш учун қуйидаги хаёлий тажрибани ўтказиб кўрамиз. Узоқ келажакда геологлар гуруҳи қадимий қолдиқларни ўргана туриб, тарихимизнинг охирги мингйиллигига тааллуқли қатламга етиб келганлигини тасаввур қилинг. Улар иқлим ўзгаришларининг физик ва кимёвий изларини аниқлайди. Одамлар пайдо бўлгунига қадар мавжуд бўлган ўсимлик ва ҳайвонот оламини эгаллаган маданий ўсимликлар ва хонакилаштирилган ҳайвонларнинг кўп сонли тош қотган қолдиқларини топади. Улар машиналар ва қирғин қуролларининг улкан захирасини топади.
«Антропоцен даврида технология соҳасидаги жадал ривожланиш, афсуски, инсоният табиатининг энг ёмон манзаралари учун хизмат қилган. У одамлар ва барча тирик мавжудотлар учун энг даҳшатли давр бўлган», — хулоса қилади узоқ келажак геологлари. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди