АҚШ мудофаа вазирлиги раҳбарияти Афғонистонда толибон ва "Ҳаққоний тармоғи" гуруҳи жангариларини йўқ қилиш мақсадида ҳарбий операцияларни тиклаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Kun.uz нашри шу ҳақида хабар берди.
Пентагондаги манбаларнинг маълум қилишича, АҚШ ва Оқ уй ҳарбий идораси ҳозирда Американинг Афғонистондаги стратегиясини қайта кўриб чиқмоқда. Бунда АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Герберт Макмастер фаол иштирок этмоқда. Июль ойида Америка етакчисига Афғонистондаги "Толибон" ва "Ҳаққоний тармоғи" ҳаракатларига қарши операцияларнинг қайта тикланишига доир таклифлар тақдим этилиши кутилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунда Афғонистонда халқаро коалициянинг тахминан 13 минг ҳарбий хизматчиси бор, америкалик 8,4 минг аскар ва офицер ҳам шулар жумласидандир. Улар асосан Афғонистондаги ҳарбийларни ўқитиш билан шуғулланишади, шунингдек ҳарбий маслаҳатчи ролида намоён бўлишади. NBC'да таъкидланишича, бугунги кунда Америка ҳарбий кучлари асосан ИШИД ва "Ал-Қоида" террорчи гуруҳларига зарба беришмоқда, толибларга эса - камдан-кам ҳолатларда.
Маълумотларга кўра, Афғонистонда тахминан 35 минг "Толибон" ҳаракати жангариси мавжуд. ИШИД томонда эса республикада атиги бир неча юз киши жанг қилмоқда. Ҳолбуки, Афғонистон ҳукумати учун толиблар кўпроқ таҳдид туғдиради, дейилади CNN'да. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди