
Яқинда Чеченистон республикаси президенти Рамзан Қодиров Германия Бундестаги бир жинслилар никоҳини қонунлаштириш ҳақида қарор қабул қилиши масаласига алоҳида тўхталиб, буни «Помпейнинг сўнгги куни» деб атади. У айтдики, Германия жарлик сари яна бир қадам ташлади.
— Бундестаг бу ҳаракат ва шармандаликни қонунлаштирибдими, — деди Қодиров. — Демак, ўша ерда ҳам ҳезалаклар йўқ эмас. Акс ҳолда бу масала давлат даражасига олиб чиқилмасди. Хўш, улар худонинг ғазабини келтириш билан нимага эришади? Албатта дўзахи бўлишади. Оллоҳ аёл ва эркакни бир-бири учун яратган. Бир жинслилар ҳезалакларча иш тутишдими, Яратганнинг ғазабидан бошқасига эришишмайди…
Рамзан Қодиров яна айтдики, Чеченистонда оилаларни мустаҳкамлаш, ажрашишлар сонини қисқартириш масаласида бамаслаҳат иш кўрилмоқда. Бу ишга республикадаги энг кўзга кўринган имомлар, муфтий ва дин вакиллари бажонидил бош қўшмоқда.
Манба: hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар