15:06 / 04.07.2017
6 236

Туркияда бортида россиялик фуқаролар бўлган вертолёт сувга қулади

Туркияда бортида россиялик фуқаролар бўлган вертолёт сувга қулади
Туркиянинг ғарбий қисмидаги Измир вилоятида Ка-32С ўт ўчирувчи вертолёти ҳалокатга учради, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Ўрмон ёнғинини ўчиришда иштирок этаётган вертолёт Тахтали сув омборига бориб, сув олаётганда чўкиб кетди. ОАВлар берган маълумотга кўра, вертолётнинг сув солинадиган махсус бакига нимадир илиниб қолганда, унинг двигатели ишдан чиққан. Вертолёт бортида уч нафар россиялик ва икки нафар Туркия фуқароси бўлган. Ҳозирда экипаж аъзоларининг ҳаёти хавф остида эмас.

Нашрнинг хабар беришича, фалокатга учраган вертолёт Измир ўрмон департаменти томонидан ижарага олинган. Вертолётда бўлган россияликлар туркларнинг Баликесир вилоятида доимий равишда ишлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда бортида россиялик фуқаролар бўлган вертолёт сувга қулади