17:02 / 04.07.2017
7 654

Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида 26 ёшли аёлни бир йил давомида қул қилиб ишлатишди…

Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида 26 ёшли аёлни бир йил давомида қул қилиб ишлатишди…
Бу аёл аслида ногирон эди. Бир йил олдин қулликка тушган-у, уни оёқларига занжир солинган ҳолда сақлашган, ишлатишган. У қолган овқатлар билангина озиқланган. Агар овқат қолмаса, оч қолиб кетаверган.
Онасининг айтишича, 26 ёшли Любовь Нўғайбоева исмли бу қизи туғруқ пайтида оғир жироҳат олган ва ҳануз психодиспансерда рўйхатда туради. Вақти-вақти билан тутқаноғи тутиб қоларди, агрессив одамга айланарди, ёнида ёш болалар бўлса, аёвсиз калтаклай бошларди. Онаси тушунтиришга, тинчлантиришга уринса, уни ҳам уриб ташларди. Кейин кўчага чиқиб кетарди-да, анчадан кейин ўзига келган ҳолда уйга қайтарди.

— Бу сафар бир йил йўқ бўлиб кетди, — дейди она. — Полицияга хабар бермадим, чунки ҳар гал ўзи қайтиб келарди. Узоқ вақт йўқолиб қолгандан кейин полицияга хабар беришга мажбур бўлдим. Яхши одамлар бор экан. Кўнгиллилар 8 соат деганда, қизимни топиб беришди. У озиб кетган, қарашлари аянчли эди. Агрессиядан асар йўқ, аксинча, қўрқоқ бир бандага айланиб қолибди…
Она бўлмиш Қолдирқул Нўғайбоеванинг айтишича, Люба бир йил давомида Қарағанда ва Жезказган оралиғида қулликда сақланган. Уни ишлашга мажбур этишибди, шафқатсизларча калтаклашибди, фақат қолган овқатларни беришибди. Овқат қолмаса, оч ҳолатда ухлаб қолаверибди. Яна уни 54 ёшли бир эркакка қўшиб ҳам қўйишибди. Хуллас, Любани бир йил давомида ит кунига солишибди.

— Уйга қайтгач, умуман гапдан қолди, — деди она. — Нуқул ухлайди. Илгари ухлай олмай қийналарди. Ҳозир эса бошини ёстиққа қўйдими, тамом, ухлайди-қолади… Нима қилай? 2016 йил апрелида уйдан чиқиб кетди. Тўхтатиб қолишга менинг кучим етмасди…
Журналистлар ниҳоят Любанинг ўзини ҳам суҳбатга тортишди. Унинг айтишига кўра, вокзалда бир эркак билан танишиб қолган-у, у биргаликда пул ишлаб топишни таклиф қилган. Люба рози бўлган. Эркак Любани Жайрам деган жойга олиб кетган. Аммо ишлаётган еридаги уй эгалари билан муносабатлари яхши бўлмагани боис кетиб қолган. Любани бошқа бир одам ишга олиб кетган. Худди ўша эркак аёлни қулликка маҳкум этган.

Қолдирқул Нўғайбоеванинг гапи бўйича Любанинг икки фарзанди ҳам бор. Бири тўрт, иккинчиси олти ёшда. Уларнинг бири ҳам соғлом эмас. Шу неварасини операция қилдириш учун яшаб турган уйини сотишга мажбур бўлган. Барибир тўлиқ тузалиб кетмади. Энди бу оила ижара уйларда яшашга мажбур.
Қарағанда полицияси ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатган. Лекин Қолдирқул опа уларга ишонмасмиш. Айбдорни барибир жазоламасликларини айтиб туриб олган…

— Люба фарзандим-да, — дейди она йиғлаб. — Тўнғич фарзандини қачонлардир тутқаноғи тутганда уриб сал қурса кўр қилиб қўяёзган. Ҳозир ҳам бола фақир қўрқади. Кимдир сал қаттиқ гапирса, бурчакка қисилади-ю, бошини қўллари билан ёпиб олади…
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари ишонишмоқда. Яқин вақтлар ичида экспертиза хулосалари чиқади ва тергов ҳаракатлари бошланади. Айбдор албатта жазосини олади.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида 26 ёшли аёлни бир йил давомида қул қилиб ишлатишди…