23:10 / 04.07.2017
7 369

Олимлар Ерни тирик ва онгли жонзот деб эълон қилдилар

Олимлар Ерни тирик ва онгли жонзот деб эълон қилдилар
Олимлар Ер тирик ва онгли жонзот деган хулосага келдилар, деб ёзади Kun.uz нашри.

Олимларнинг таъкидлашича, сайёрамиз Қуёш, ўзини ўраб турган само жисмлари ва ҳаттоки Галактика маркази билан мунтазам ахборот алмашиб туради. Олимларнинг айтишича, бу ахборот Ер сиртидан унинг ядроси марказига ўтказилган махсус каналлар орқали ўтади. Олимларнинг тахминича, Ер ўз сиртида уни бурғиловчи, портлатувчи ва "биосфера экологиясини издан чиқарувчи" одамлар яшашидан хабардор.

Олимларнинг фикрича, Ер – энергия тўйинган, юқори ташкиллаштирилган ва эволюцияланувчи тизимдир, унинг мослашишга қобилияти инсониятникидан бир неча маротаба юқорироқдир.

Олимлар охирги вақтда тез-тез юз бераётган зилзила, тўфон, цунами, тошқин ва ҳароратнинг кескин ўзгаришларини "Ернинг инсониятнинг ақлсиз ҳаракатларига жавоби" билан боғлашмоқда.

1970-йилларда британиялик эколог Жеймс Лавлок "Гея гипотезаси"ни илгари сурганди. Унда Ер ўзини регуляция қилиши эвазига муҳитнинг асосий кўрсаткичларини доимий даражада ушлаб тура оладиган суперорганизм сифатида таърифланган. Лавлок келтирган далиллардан бири шу бўлганки, Қуёшдан келувчи энергиянинг турли даражаларида сайёрамиз сирти ҳарорати тахминан бир хил даражада қолади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар Ерни тирик ва онгли жонзот деб эълон қилдилар