07:32 / 05.07.2017
6 164

Қозоғистоннинг 18 миллионинчи фуқароси ким бўлди?

Қозоғистоннинг 18 миллионинчи фуқароси ким бўлди?
Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳрида туғилган қизча мамлакатнинг 18 миллионинчи фуқароси бўлди. Унга Муслима Самат қизи деб исм беришган. Бу ҳақда Қозоғистон миллий иқтисодиёти вазири Тимур Сулейменов хабар бермоқда.

“Муслима оиласида иккинчи фарзанд ҳисобланади. У туғилган вақт оғирлиги 3 300 грамм, бўйи эса 51 сантиметр эди. Боланинг ота-онаси Толдиқўрғонда яшашади. Онаси - Диана Ериковна Омарханова - дефектолог, 1991 йилда туғилган. Отаси эса Самат Еркинбекович Бестибаев – ўқитувчи. 1982 йилда туғилган”, - деди вазир.

Статистик маълумотларга кўра, Қозоғистон Республикаси аҳолиси 2017 йилнинг май ойида 18 миллион нафарга етган. Вазирликнинг таъкидлашича, мамлакатнинг 18 миллионинчи фуқаросини аниқлаш учун барча демографик жараён ўрганиб чиқилган.

Мустақиллик йилларида Қозоғистон аҳолиси 1 562,5 минг кишига кўпайди ва жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, 18 014,2 минг кишига етди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистоннинг 18 миллионинчи фуқароси ким бўлди?