Россиянинг Кабардино-Балкариясининг Баксан тумани, Заюково қишлоғида яшовчи Нану Шаова 127 ёшга тўлди. Момо Россиянинг энг кекса инсони сифатида Россия рекордлар китобига киритилди.
"Россия рекордлар китоби бош муҳаррири Станислав Коненко Нану Цуковна Шаовага у энг узоқ умр кўрган инсон эканлиги ҳақидаги сертификатни топширди ва бу жаҳон рекорди ҳам ҳисобланишини айтди", дейилган хабарда.
Момони маҳаллий идоралар вакиллари табриклашди ва унга мустаҳкам соғлиқ, ғайрат, ўз оиласи даврасида яна кўплаб йиллар яшаб, яна бир неча рекордлар қўйишни тилаб қолишди.
"Нану Шаовагача Россиянинг энг кекса инсони унвони Астрахань вилоятида яшовчи Танзила Бисембеевага тегишли эди, у бу йил 121 ёшга киради", деб қўшимча қилинди хабарда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?