13:42 / 05.07.2017
5 848

Goldman Sachs: Биткоин 4000 долларгача қимматлашади

Goldman Sachs: Биткоин 4000 долларгача қимматлашади
Биткоин (Bitcoin) коррекцияси поёнига етгани йўқ ва криптовалюта кўтарилиш аввалидан кузатиладиган тушиш чоғида 1857 долларгача қадрини йўқотиши мумкин. Бироқ, шундан кейин, у 4000 долларгача ўсади, деган Goldman Sachs техник стратегиялар менежери Шеб Жаъфарий. Эллиоттнинг тўлқинли назариясига асосланган Жаъфарийнинг таъкидлашича, криптовалюта коррекцияни бошидан кечирмоқда, аммо кейинчалик, криптовалюта рекорд кўрсаткичларга эришади.

«Ҳозирги рақамлардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, энг қуйи манзил — 3212 доллар, — деб ёзади Жаъфарий. — 3915 долларлик кўрсаткичга етиш салоҳияти бор. Албатта, бунинг учун бироз вақт керак».

Шу кунларда биткоиннинг бозор капиталлашуви 42 млрд долларни ташкил этмоқда. Агар, Жаъфарий прогнози тўғри чиқса, криптовалюта бозор капиталлашуви 60 млрд доллардан ошиб кетади. Биткоин курси йил бошидан бери 150 фоизга ўсди.

Шу билан бирга, таъкидлаш жоиз, сўнгги ҳафталарда криптовалюта барқарор эмас — 11 июнь куни унинг қиймати тарихий рекордни (3025 доллар) қайд этди. Бироқ, бир ҳафта ичида 800 долларга арзонлашиб, 2185 долларга етган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Goldman Sachs: Биткоин 4000 долларгача қимматлашади