Бразилиялик аёл ижтимоий тармоқларга 11 ёшли қизининг қовоқлари орасидан қўғирчоқ кўзини чиқаришга уринаётгани акс этган видеони жойлаштирди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
Ўйинчоқ кўз шу даражада катта бўлганидан қизча уни қовоқлари орасидан чиқара олмаган. Рэйсса Айвони Фикаг исмли аёл қизи қўғирчоқ билан ўйнаб ўтирганини, у бир неча дақиқага ташқарига чиққанда, қизи қўғирчоқнинг кўзини ўзининг кўзига ўрнатганлигини маълум қилди. Ўйинчоқ кўз катталигидан қизча киприк қоқишга ҳам қийналган.
Нашрнинг хабар беришича, сунъий кўз қизчага ҳеч қандай жиддий жароҳат етказмаган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса, онани масъулиятсизликда айблаб, оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан таҳдид қилишди. Facebook ижтимоий тармоғига жойлаштирилган мазкур видеороликни 7 миллионга яқин фойдаланувчи томоша қилди.
[media=https://youtu.be/6SXSedkrYdU] «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди