
Америкалик аёл дунё рекордини ўрнатиш учун сонини 2,5 метргача семиртиришга қарор қилди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
АҚШнинг Пенсильвания штатида яшовчи 43 ёшли Бобби Жо Уэстлининг вазни 250 килограмм бўлиб, сонининг йўғонлиги 241 сантиметрни ташкил этади. Аёл озишни эмас, балки яна ҳам семиришни мақсад қилиб, сонининг йўғонлигини 251 сантиметрга етказишга қарор қилди. Шифокорларнинг бундай вазн соғликка таъсир кўрсатиши ҳақидаги гапларига эътибор бермаган аёл керакли ҳажмга эга бўлиш учун кучли овқатларни тановвул қилишдан тўхтамаяпти.
“Сонларимнинг йўғонлиги мени ўзига хос, такрорланмас инсонга айлантиради. Шу ҳолатимда ҳам эркакларга ёқишимни билиб, ҳайратга тушдим. Аксарият ошиқларим менга турмушга чиқиш таклифини берди”, деди Уэстли. Аёл илгарилари ҳам бошқалардан йириклиги билан фарқ қилган бўлса-да, охирги пайтларда ҳаддан ортиқ семирган.
Бобби Жо Уэстли вебкам-модель сифатида фаолият юритиб, соатига 2000 доллар пул топади. Ҳозирча сонининг йўғонлиги 251 сантиметрни ташкил этувчи Микель Руффинелли дунё рекордчиси ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар