Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Доналд Трамп биринчи марта G20 доирасида илк марта юзма-юз келишди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков икки сиёсатчи қўл сиқишиб, салом-алик қилгани ҳақида хабар берди.
«Улар ўзаро қўл сиқишиб кўришишди ва бир-бирларига тез орада алоҳида учрашув ўтказишларини айтишди», - деди Песков.
Песков Трампнинг Путин билан учрашувни сабрсизлик кутаётганига доир сўзларига изоҳ берар экан, РФ президенти ҳам америкалик ҳамкасби билан бўладиган учрашувни сабрсизлик билан кутаётгани ва у билан муҳокама қилинадиган масалалар кўплигини билдирган.
[media=https://youtu.be/TYTv4FZY_hU]
Германияда бугун катта йигирматалик давлатлари раҳбарлари иштирокидаги саммит бошланди. Нуфузли тадбир Ҳамбург шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Унинг марказий воқеаси сифатида АҚШ ва Россия президентлари Доналд Трамп ҳамда Владимир Путиннинг учрашуви бўлиши кутилмоқда.
Расмий суратга тушиш маросимидан кейин ҳар икки давлат раҳбарлари битта залда бўлишди ва улар илк марта юзлашишди.
Икки сиёсатчининг расмий учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 18:45да бошланади ва тахминан ярим соат давом этади. Икки етакчининг учрашуви кеча тунгача қайси вақтда бўлиши аниқ эмасди, чунки Путиннинг графиги жуда тиғиз бўлган. Америкаликлар кечроқ алоқага чиқишгани учун Путин баъзи учрашувларини қолдириши мумкин.
Шу ўринда Трамп ҳам Путин билан учрашув сабаб халқаро иқлим бўйича йиғилишни ўтказиб юборади. Путин ва Трамп Сурия ҳамда Украинадаги ҳолат тўғрисида гаплашишади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»