
АҚШ Давлат департаменти ходимлари мамлакат президенти Доналд Трамп учун 7–8 июль куни G20 саммити ўтадиган Ҳамбург шаҳрида меҳмонхона буюртма қилишга улгурмади. Бу ҳақда Buzzfeed портали ўз манбасига асосланган ҳолда хабар берганлигини Kun.uz малум қилмоқда.
Қайд этилишича, Трамп маъмурият вакиллари билан бирга Four Seasons меҳмонхонасида тўхтамоқчи эди, аммо бу меҳмонхона Саудия Арабистони вакиллари томонидан банд қилиб бўлингани аниқланди. Бу вақтда эса шаҳарда АҚШ президенти тўхташи мумкин бўлган люкс тоифадаги барча меҳмонхоналарда бўш жой қолмаганди.
Шундан сўнг, Трамп аввалига Берлинга бориб, пойтахтаги меҳмонхоналардан бирида қолиш ва Ҳамбургга вертолётда боришни режалаштиради.
Лекин кейинчалик, Трампни Ҳамбургдаги ҳукумат уйида қабул қилишган, унинг жамоаси эса АҚШ консулхонасида жойлашишган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар