Истанбул суди Истанбул ҳокими идорасини эгаллаб олиш иши бўйича маҳкама жараёнида 23 нафар ҳарбий хизматчини оқлади. Улар ўтган йилнинг июль ойидаги давлат тўнтаришига уринишдан сўнг ҳибсга олинган эди. Бироқ, ҳарбийлар командири, унтер-офицер Юсуф Йилдиз умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди, деб хабар қилмоқда Кун нашри.
Таъкидланишича, бу давлат тўнтаришига уриниш бўйича Истанбулда чиқарилган биринчи суд хулосасидир.
Суд аскарларни, уларнинг жиноят содир этиш борасида қасди бўлмагани сабабли оқлади.
Умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилган Йилдиз "конституциявий тузумни ағдариш" ва "FETO террорчилик ташкилотига аъзолик"да айбдор деб топилди. Унтер-офицернинг ўзи айбини тан олмади. У давлат тўнтаришини қўллаб-қувватламаганини айтган бўлса, адвокатлари, Йилдизнинг ўз бошлиқлари буйруғи асосида ҳаракат қилгани ҳамда исён вақтида қуролдан фойдаланмаганини таъкидлашди.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 16 июлга ўтар кечаси Туркияда бир гуруҳ исёнчи ҳарбийлар давлат тўнтаришига уринишни амалга оширган эди. Асосий қарама-қаршилик Анқара ва Истанбулда бўлиб ўтди. Унда 240дан ортиқ фуқаро (исёнчилардан сафида ҳалок бўлганлардан ташқари) ҳаётдан кўз юмди, 2 мингдан ортиқ киши жароҳатланди.
Туркия ҳукумати исёнда мухолифат вакили Фатҳуллоҳ Гуленни айблади. Гуленнинг ўзи бу жиноятга алоқадор эмаслигини таъкидлаб келади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»