Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан ўзаро шахсий муносабатлари йўлга қўйилганига ишончи комил эканлигини айтиб, «телевизордаги Трамп» ҳақиқийсидан мутлақо фарқланишини таъкидлаган. Кун нашрининг хабар беришича, президент бу ҳақда 8 июль куни Германиянинг Ҳамбург шаҳрида ўтган G20 саммити якунларига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтган.
«Ўзаро шахсий муносабатларимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, менимча, у ўртамизда ўрнатилиб бўлинди. Билмадим, бу қандай янграйди, лекин қандай кўринган бўлса, шундай баён қиламан: Трампнинг телевизордагиси ҳақиқийсидан жуда кескин фарқланар экан», — дея Путиннинг сўзларини келтирмоқда ТАСС.
Путиннинг қўшимча қилишича, АҚШ президенти «ҳамсуҳбатини мутлақо, мутлақо адекват қабул қилади, қўйилган саволларни ёки мулоқот давомида пайдо бўладиган қандайдир янги элементларни етарли даражада тез таҳлил қилиб, уларга жавоб қайтаради».
«Менимча, муносабатларимизни кеча бўлиб ўтган суҳбатимиз боргани каби қура олсак, биз истаган ўзаро ҳамкорлик даражасини қисман бўлса-да тиклай оламиз, деб ҳисоблашимиз учун барча асослар етарли», — деган Путин.
Путин ва Трампнинг ўзаро учрашуви G20 майдонларида бўлиб ўтди ва икки соатдан узоқроқ вақтга чўзилган. Россия президентининг сўзларига кўра, у Трамп билан киберхавфсизлик, терроризмга қарши кураш, Сурия ва Украина масалаларини муҳокама қилган.
Ўз навбатида, Дональд Трамп ҳам Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашувини ажойиб, дея таърифлаганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»