08:06 / 09.07.2017
4 605

Эрдўған Amnesty International’ни давлат тўнтаришига уринишда айблади

Эрдўған Amnesty International’ни давлат тўнтаришига уринишда айблади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған разведка маълумотларига асосланиб, Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотни мамлакатда янги давлат тўнтаришини амалга ошириш учун тайёрланаётганликда айблади.

Илгарироқ Amnesty International ўзининг Туркия бўйича директори Идил Эсер ва ўтган пайшанбада Истанбул яқинидаги Қизил оролларда қўлга олинган ташкилотнинг бошқа фаолларини ҳибсдан озод қилишни талаб қилиб чиққан эди.

Ҳамбургда ўтган G20 саммити якунларига бағишланган матбуот анжуманида сўз олган журналистлардан бири 1997 йилда ўша пайтдаги Туркия ҳукумати Эрдўғанни тўрт ойга ҳибсга олганида Amnesty International унга ёрдам берганини эслатиб, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотнинг қўлга олинган фаолларини ҳимоя қилишга чақирган.

«Мени шеър ўқиганим учун ушлаб, қамоққа ташлашган. Уларни нега ушлашган, ҳибсга олишмаган, ҳозирча ушлашган, биласизми? Разведка маълумотларига кўра, улар Буюкада оролида жойлашган меҳмонхонада давлат тўнтаришини давом эттиришни муҳокама қилиш учун тўпланишган. Шу сабабли полициямиз уларни ушлаган. Энди уларнинг ишини суд кўриб чиқади, тергов натижасида нималар аниқланишини ҳозирча мен билмайман», — деган Эрдўған.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған Amnesty International’ни давлат тўнтаришига уринишда айблади