
Бугун, 11 июль куни Москвада алкоголь маҳсулоти истеъмол қилаётган аёл номаълум сабабларга кўра ёниб кетди.
Ҳозирда аёл кучли куйиш натижасида шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бу ҳақда “Москва” агентлиги Москва полицияси маълумотларига таяниб хабар берди.
Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, аёл атрофидаги гувоҳлар ҳолатни ҳар хил ифода этишмоқда. Яъни айрим гувоҳлар аёл сигарет чекиш учун ҳаракат қилган вақтда олов сочига тегиб ёнғин содир бўлганини айтишса, айримлари бу ҳолат қандай юзага келганини кўрмай қолишганини таъкидлашмоқда.
Зеро, жабрланувчи аёл атрофидаги одамлар оловни ўчиришга ҳаракат қилишганди, аммо олов аёлнинг тана қисмларини жиддий тарзда куйдириб бўлганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар