11:33 / 13.07.2017
5 294

Трампга импичмент эълон қилиш таклифи сиёсий ўйин экани айтилди

Трампга импичмент эълон қилиш таклифи сиёсий ўйин экани айтилди
Оқ уй расмий вакили Сара Сандерснинг маълум қилишича, демократларнинг президент Дональд Трампга импичмент эълон қилиш бўйича таклифи “сиёсий ўйин” ҳисобланади, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

“Ўйлашимча, бу кулгули ва сиёсий ўйин ҳисобланади”, - деди у брифинг давомида.

АҚШ Демократик партиясининг конгрессдаги вакиллари Брэд Шерман ва Эл Грин президент Дональд Трампга импичмент эълон қилиш бўйича ташаббус билан чиқишган. Улар Америка раҳбарини 2016 йилги президентлик сайловларига “Россия аралашуви” ҳолатини суриштирувдан ўтказиш жараёнига халақит беришда айблашмоқда. Конгрессменларнинг айтишича, “бутун жаҳон Оқ уй раҳбарининг нопрофессионаллигидан ларзага келган”.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампга импичмент эълон қилиш таклифи сиёсий ўйин экани айтилди