10:02 / 14.07.2017
6 390

Рамзон Қодиров Ғарбга айблов билан чиқди

Рамзон Қодиров Ғарбга айблов билан чиқди
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ИИВнинг республика бўйича бўлинмалари раҳбарияти ва қўмондонлари билан йиғилиш чоғида Ғарб давлатларини ахборот урушида айблади, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

«Ишончим комилки, Чеченистон ва унинг халқига қарши аниқ йўналтирилган, яхши тўланган ахборот ва мафкуравий кураш олиб борилмоқда. Биз, террорчилар ва экстремистлар билан жанг қилиш қийин, деб ўйлаганмиз. Бироқ, маълум бўлишича, ўз душманингни кўрсанг, жанг қилиш осонроқ экан. Яхши инсон ниқоби остидагиларнинг ҳужумини қайтариш эса бироз мураккаброқ», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, Европа ва бошқа давлатларга Чеченистонда соғлом ҳаёт тарзи илгари сурилаётгани, шунингдек, расмий Грозний «ёшларни ўз ҳаётини дин ва миллий манфаатларга асосланган ҳолда қуришга» чақириши ёқмайди.

«Улар бизнинг халқ ҳеч қачон қаддини тик тутмаслигини хоҳлайди», - дея хулоса қилган Чеченистон раҳбари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзон Қодиров Ғарбга айблов билан чиқди