08:45 / 15.07.2017
3 549

Хитой савдо марказида эрларни қолдириш мумкин бўлган "сақлаш хоналари" ташкил этилди

Хитой савдо марказида эрларни қолдириш мумкин бўлган "сақлаш хоналари" ташкил этилди
Хитой савдо марказларидан бирида аёллар учун эрларини вақтинча қолдиришларига "сақлаш хоналари" таклиф этилмоқда. Бу ерда аёллар дўконларда харид қилиш вақтларида турмуш ўртоқларини қолдиришлари мумкин бўлади, деб хабар қилмоқда Kun.uz нашри.

Газетанинг ёзишича, Шангҳайдаги Global Harbour савдо марказида рафиқаларининг ортидан дўконма-дўкон юришни истамаган эрлар учун махсус шишали хоначалар қўйилди. Ҳар бир капсула ичида стул ва компьютер бўлиб, унга 1990-йиллардаги ўйинлар ўрнатилган.

Ҳозирда бу хизмат бепул тақдим этилаётган бўлса-да, келгусида мижозлар телефон орқали унча катта бўлмаган ҳақ тўлашларига тўғри келади.

Бу хизматдан фойдаланишга улгурган эркаклар ғояга юксак баҳо беришган. Улардан бири, ўзини мактаб даврларига қайтгандек ҳис қилганини айтган. Яна бири бу ташаббусни маъқуллаган бўлса-да, вентиляция ёки кондиционер ўрнатилмаганидан нолиган. "Мен беш дақиқа ичида терга ботдим", — деган фойдаланувчи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой савдо марказида эрларни қолдириш мумкин бўлган "сақлаш хоналари" ташкил этилди