
Ливиянинг Бенғози шаҳри яқинидаги "Бенина" халқаро аэропорти 15 июль куни тижорат парвозлари учун очилди. У 3 йил аввал шаҳардаги қуролли тўқнашувлар сабабли ёпилган эди. Бу ҳақда Рейтер агентлигига таяниб Кун.уз хабар берди.
Маълумотларга кўра, илк парвоз пойтахт Триполига амалга оширилган. Бундан ташқари, мамлакат жануби-ғарбидаги Куфра ҳамда Иордания пойтахти Амма шаҳрига ҳам парвозлар йўлга қўйилган. Шунингдек, Тунисга, у орқали Туркия (Истанбул), Миср (Искандария) ва Ливия ғарбидаги Зинтан шаҳарларига ҳам ҳаво қатновларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Ҳаво қатновларини иккита давлат компанияси — Libyan Airlines ва Afriqiyah Airways авиакомпаниялари амалга оширмоқда. "Бенина" аэропорти ёпилганидан сўнг, йўловчилар Бенғозидан 4 соат узоқликда бўлган "Ал-Абрак" аэропортига боришларига тўғри келаётган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар