
Россиянинг «АвтоВАЗ» компаниясининг Тольятти автогигантини ривожлантиришга бағишланган ёпиқ мажлиси кутилмаган натижа билан тугади. Маълум бўлишича, «АвтоВАЗ» раҳбарияти 2017–2018 йилларда завод ишчилари сонини 8 мингдан кўпроққа қисқартиришни режалаштирмоқда. Айни вақтда, корхона ходимлари сони 37 мингдан ортиқ кишини ташкил этади. Шунга кўра, гап 20 фоизлик қисқартириш ҳақида бормоқда, дейиш мумкин.
Кутилаётган ўзгаришлар ҳақида президент Путиннинг Волгабўйи федерал округидаги вакили Михаил Бабич маълум қилди. У корхона раҳбари Николя Мор билан бирга мажлисда иштирок этган, деб ёзади Кун.уз нашри.
Дастурга кўра, бу йил «АвтоВАЗ»даги ишчилар сони 6 мингга қисқаради, келаси йилда улар сафига яна 2,2 минг киши қўшилади, дея Бабич сўзларини келтиради РИА Новости.
Компания матбуот хизматида «Газета.Ru»га маълум қилишларича, «гап фақат тахминлар ҳақида бормоқда ва ҳеч қандай мажбурлаш бўлмайди». Кейинроқ, февраль ойида эълон қилинган қисқартишларни, 740 кишининг ишдан бўшатилишини тасдиқлай олишларини билдиришган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар