15:13 / 18.07.2017
6 218

АҚШ Форс кўрфазида лазер қуролини синовдан ўтказди

АҚШ Форс кўрфазида лазер қуролини синовдан ўтказди
АҚШ ҲДК ҳарбийлари Форс кўрфазида LaWS (Laser Weapons System) лазер қуроли тизимини синовдан ўтказди. Бу ҳақда CNN телеканалига таяниб Кун.уз ёзмоқда.

Телеканалнинг билдиришича, бу «АҚШ ҲДК ва дунёдаги биринчи фаол лазер қуролидир».

«Биз шамол, масофа, умуман, ҳеч нарса ҳақида ташвиш қилмаймиз. Биз ёруғлик тезлигида аниқ нишонга олишимиз мумкин», - дея маълум қилди лейтенант Кейл Хьюз.

Таъкидланишича, LaWS тезлиги қитъалараро баллистик ракета тезлигидан 50 баробарга кўпдир.

АҚШ ҲДК лазер қуролини синовдан ўтказишда нишон сифатида дрондан фойдаланган. Натижада учувчисиз учар қурилма ёнаётган қанот билан денгизга қулаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Форс кўрфазида лазер қуролини синовдан ўтказди