
Россиянинг Омск шаҳрида 35 ёшли сархуш ҳайдовчини маст эвакуаторчи олиб кетишга уринди, деб ёзади «Дарё» нашри.
Омск йўлларидаги маст ҳайдовчиларни аниқлашга қаратилган «Ҳушёрлик» операцияси доирасида Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси автоинспекторлари 17 июль куни эрталаб автомобилни ширакайф ҳолатда бошқараётган 35 ёшли маҳаллий фуқарони тўхтатди. Эркакни транспорт воситасини бошқаришдан четлатишди, воқеа жойига эса эвакуатор чақиришди.
Аммо етиб келган махсус автомобиль ҳайдовчиси ҳам маст бўлиб чиқди, буни тиббий кўрик натижалари тасдиқлади. Охир-оқибат ЙҲХДИ ходимлари иккала ҳайдовчига нисбатан ҳам маъмурий қоидабузарликлар ҳақида баённомалар тузди.
Эвакуатор воқеа жойидан қай тарзда эвакуация қилингани хабар берилмаяпти. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.