Америка Сенати аъзоси Жон Маккейнга мия саратони ташхиси қўйилди, деб хабар қилмоқда Кун.уз нашри.
Агентликнинг ёзишича, гап саратоннинг оғир тури – глиобластома ҳақида бормоқда. Унинг келиб чиқишига тромб сабаб бўлган. Аввалроқ, Маккейн чап кўзидаги тромбни жарроҳлик амалиёти орқали олдириб ташлаган эди. Айни вақтда, Американинг бошқа айрим ОАВи сенатордаги ўсимта олиб ташлангани ҳақида ёзмоқда.
Маккейн жарроҳлик амалиётини ўтказган Аризона штати Финикс шаҳридаги Mayo Clinic шифохонасининг баёнотида айтилишича, "сенатор ва унинг оиласи кейинги босқич даволаниш курсини танламоқда". Унда таъкидланишича, "даволаш курслари нурлаш ва кимёвий даволашни мужассам этиши мумкин".
Глиобластома мия саратонининг энг кўп учрайдиган ва энг тажовузкор тури ҳисобланади. Уни даволашда кимёвий усул, нурлаш ва жарроҳлик аралашуви қўлланилиши мумкин. Даволаш амалиёти бўлмаса, бемор бир неча ой умр кўради, кимёвий даволаш ва нурлашда бемор умри 15 ойгача чўзилади. Бироқ, айрим беморларда бу муддат 2 йилгача чўзилиши эҳтимол. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди